Эҳ, машшоқлар... Рашид Холиқов ҳам Гулнорадан жабр кўрганини айтмоқда
Маданият-санъат
−
27 Июнь 2019
38203Бироз олдин, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг тарафини олиб чиққан бир қатор санаткорларга қарата ўз ижтимоий тармоқларида мурожаат қилган эди.
Қолдирган постида Усмонова Гулнора Каримовани халқнинг пулини умарганликда айблаб, уни ўғри деб атади. У бир қатор санъаткорларга мурожаат қилиб, ўз вақтида эсларини йиғиб олиб, халқнинг этагидан тутган ҳолда унга хизмат қилиши кераклигини билдирди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов Юлдуз Усмонованинг ушбу мурожаати тагида ўзига хос пост қолдирди. Унинг маълум қилишича, Гулноранинг "гуллаган даври"да унга нисбатан ҳам зуғм ўтказилган.
"Мен ҳам кўп хизматда бўлганман. Лекин, эвазига икки йил "запред"га тушдим. Бугунги кунлар учун Оллоҳимга минг шукур", деб ёзган Рашид Холиқов.
LiveБарчаси