Дзюдо. Ўзбекистон Гран-при турнирини битта медаль билан якунлади

Спорт

image

Кеча, Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин медаль билан турнирни якунлади.

-73 кг вазн тоифасида иштирок этган Муроджон Йўлдошев ушбу мусобақа қаҳрамонига айланди. У ғалаба йўлида Финляндия, Нидерландия, Грузия, Мўғулистон ва Испания мамлакати вакилларини мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба унга жаҳон тасниф жадвали учун 700 очко тақдим этади.

Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик бошқа дзюдочилар медаллар учун курашни эрта якунлаган бўлса-да қимматли рейтинг очколарига эга бўлди. Медаллар жамғариш бўйича Жанубий Корея терма жамоаси етакчи бўлди. Иккинчи ўрин Нидерландия, 3-поғона эса Португалия вакилларига насиб қилди.

1. Жанубий Корея (4-1-4)
2. Нидерландия (2-1-1)
3. Португалия (2-0-2)
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Португалия Гран-при Муроджон Йўлдошев

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг