Ўзбек дзюдочилари халқаро мусобақада 4 та медаль жамғаришди

Спорт

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича “Катта дубулға” туринири баҳслари якунланди. Мусобақада муносиб қатнашган Ўзбекистон вакиллари умумий ҳисобда 4 та медални қўлга киритди.

Аёллар ўртасида -52 кгда Сита Қадамбоева бронза, Диёра Келдиёрова олтин медальга эга чиқди. Эркаклар ўртасида эса +100 кг вазн тоифасида Алишер Юсупов кумуш, Шоҳруҳ Бахтиёров эса бронза медаль соҳибига айланди.

 Турнирда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар 2024 йилда Париж шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпиада ўйинлари йўлида муҳим рейтинг очколарига ҳам эга бўлишди.

Маълумот учун, Ўзбекистон жамоаси мусобақада умумий ҳисобда 5-ўринни банд этди. 4 та олтин, 2 та кумуш медальни жамғарган мусобақа мезбонлари “Катта дубулға” мусобақасида медаллар сарҳисоби бўйича 1-ўринга эга чиқишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Dzyudo DiyoraKeldiyorova

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг