Дзюдо. Бугун беш нафар ўзбек дзюдочиси халқаро турнирда юришини бошлайди
Спорт
−
05 Ноябрь 2022
2079Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун, 5 ноябрь куни 5 нафар Ўзбекистон вакили мусобақадаги дастлабки беллашувини ўтказади.
Маълумот учун, "Катта дубулға" турнири спортчиларга Париж-2024 Олимпиадаси йўлида муҳим очколар ўйналиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Ўзбекистонлик дзюдочиларининг баҳслари рўйхати:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов – Бехруз Хожазода (Тожикистон);
-73 кг: Муроджон Йўлдошев – Адам Стодолски (Польша) / Валтерри Олин (Финляндия);
-81 кг: Рамазон Аллабердинев – Владимир Ахалатски (Грузия).
Аёллар:
-63 кг: Севинч Исоқова – Керем Примо (Исроил);
-70 кг: Шоҳиста Назарова – Ням Эрдене Батсури (Мўғулистон) / Эбони Дэйли(Ямайка).
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь кунги баҳсларда -52 кгда Сита Қадамбоева бронза медалга эга чиққан бўлса, Диёра Келдиёрова мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
LiveБарчаси