Дзюдо: Шарофиддин Болтабоев Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади

Спорт

image

Дзюдо бўйича -81 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Олимпия ўйинларида ҳимоя қилаётган Шарофиддин Болтабоев бронза медали учун ўтиш баҳсида грузиялик Тато Григалашвилига қарши татамига чиқди ва мағлубиятга учради. “Вазари” баҳоси беллашув тақдирини ҳал этди, Болтабоев эса мусобақадаги иштирокини якунлади.

Бунга қадар, чорак финалда ўзбекистонлик спортчи Шамил Борчашвилига қарши “олтин очко” учун кечган баҳсда “вазари” эвазига имкониятни бой берган эди.

Болтабоев нимчорак финалда болгариялик Ивайло Иванов билан баҳс олиб борган ҳамда 10 дақиқа давом этган беллашувда “вазари” баҳоси эвазига ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритган эди. 

Дастлабки босқичда эса Шарофиддин Болтабоев вануатулик Уго Кумбогани билан баҳс олиб бориб, иппон баҳоси билан ғалаба қозонган эди. 

Маълумот ўрнида, бу ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ушбу Олимпия ўйинларидаги энг яхши натижаси ҳисобланади. Давлат Бобонов (-90 кг), Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг), Бекмурод Олтибоев (+100 кг) ва Гулноза Матниёзова (-70 кг)  ҳали баҳсларга киришмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Олимпия ўйинлари Токио-2020 Шарофиддин Болтабоев

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг