Дзюдо. Музаффарбек Тўрабоев Осиё ўйинлари чемпиони бўлди (видео)
Спорт
−
26 Сентябрь 2023
6215Бугун, 26 сентябрь куни Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна бир олтин медаль билан бойиди. Ўзбекистон байроқдори Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича -100 килограмм вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиб, ушбу Осиё ўйинларидаги 5-олтин медални келтирди.
Ўзбекистон вакили қизғин кечган финал баҳсида мўғулистонлик Гончигсурен Батхуягни мағлубиятга учратди.
Шунингдек, +100 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Алишер Юсупов Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори бўлди. У 3-ўрин учун дзюдо ватани бўлган Япония вакили Хёта Огага қарши курашди ва қисқа фурсатда иппон баҳоси билан ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мусобақанинг дзюдо дастури доирасида ташкил этилган баҳсларда финал босқичигача етиб борган Давлат Бобонов қирғизистонлик Эрлан Шеровга имкониятни бой берган ҳолда Осиё ўйинлари кумуш медали билан чекланган эди. Шунингдек, яна бир Ўзбекистон вакили Ирисхон Қурбонбоева -78 килограмм вазн тоифасининг бронза медалига сазовор бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь