Ўзбекистонлик дзюдочи Олимпиадада бронза медаль учун курашади
Спорт
−
02 Август
5661Парижда давом этаётган Олимпия ўйинларининг дзюдо баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Алишер Юсупов +100 кг вазнда бронза медаль учун кураш олиб боради.
Алишер Юсупов ўтиш босқичидан эркин ўтадиган бўлди. Чорак финалда мағлубиятга учраган грузиялик Гурам Тушишвили дисквалификация қилингани боис Юсупов тўғридан тўғри бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.
Медаль учун баҳсда Юсуповга япониялик Татсуру Саито ва жанубий кореялик Ким Мин Жонг ўртасидаги баҳсда мағлубиятга учраган спортчи рақиблик қилади.