Давлат Бобонов Осиё ўйинлари кумуш медалига эга чиқди (видео)
Спорт
−
26 Сентябрь 2023 7886 1 дақиқа
Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 26 сентябрь куни ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов делегацияга навбатдаги медални тақдим қилди.
-90 килограмм вазн тоифасининг финалида иштирок этган Бобонов қирғизистонлик Ерлан Шеровга имкониятни бой берди ва кумуш медал билан чекланди.
Шунингдек, яна бир Ўзбекистон вакили Ирисхон Қурбонбоева -78 килограмм вазн тоифасининг бронза медалига сазовор бўлди. Қурбонбоева учинчи ўрин учун баҳсда мўғулистонлик Хуслен Отгонбаярни мағлуб этган ҳолда шоҳсупага кўтариладиган бўлди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь