Дуров суд тергови доирасида ҳибсга олинди – Макрон
Олам
−
26 Август
6944Франция Президенти Эммануэль Макрон бугун, 26 август куни Telegram бош директори Павел Дуров ҳеч қандай сиёсий сабабсиз суд тергови доирасида ҳибсга олинганини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Х'даги саҳифасида ёзди.
"Мен Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Францияга оид ёлғон маълумотларга гувоҳ бўлдим. Франция сўз ва мулоқот эркинлиги, инновациялар ва тадбиркорлик руҳига чуқур содиқдир ва шундай бўлиб қолади. Ҳуқуқий давлатда фуқароларни ҳимоя қилиш ва уларнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш учун ижтимоий тармоқларда ҳам, реал ҳаётда ҳам эркинликлар қонуний асосда таъминланади. Қонун ижросини таъминлаш суд ҳокимиятининг тўлиқ мустақиллигига боғлиқ. Telegram раҳбарининг Франция ҳудудида ҳибсга олиниши давом этаётган суд тергови доирасида амалга оширилди. Бу ҳеч қандай сиёсий қарор эмас. Бу масала бўйича қарор чиқариш судьяларнинг ихтиёрида", дейди Макрон.
39 ёшли Дуров 24 август куни кечқурун шахсий самолётда қўнганидан кўп ўтмай Париж ташқарисидаги Ле Бурже аэропортида ҳибсга олинган.
"Le Provans"нинг ёзишича, Миллий полициянинг Вояга этмаганлар бошқармаси (OFMIN) Дуровни ҳибсга олиш учун ордер берган ва тергов жандармерия миллий кибер бўлими ва фирибгарликка қарши кураш миллий бюросига топширилган. ОАВ маълумотларига кўра, ордер гумон қилинаётган жиноятлар, жумладан, фирибгарлик, наркотик моддалар савдоси, кибербуллинг, уюшган жиноятчилик, болаларга қарши жиноятлар ва терроризмни тарғиб қилиш бўйича дастлабки тергов доирасида берилган.
LiveБарчаси