Дуров Россия ва БАА ёрдамини рад этди – “Politico”
Олам
−
06 Сентябрь
4340Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Россия ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) унга таклиф қилган дипломатик ёрдамдан бош тортди. Бу ҳақда француз расмийсига таяниб, “Politico” газетаси хабар берди.
“Павел Дуров Россия консуллик ҳимоясидан ва БАА консуллиги вакилининг ташрифидан бош тортди, бироқ БАА элчихонасини вазиятдан хабардор қилиб туришга рози бўлди”, дейди манба.
Маълумот учун, аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия томони Павел Дуров иши бўйича Франция ТИВга сўров юборганини, бироқ тадбиркорнинг Франция паспорти борлигини инобатга олиб, миллиардерга нисбатан бу давлатнинг юрисдикцияси муҳимлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дуров ҳибсга олинганидан кейин биринчи марта Франция раҳбариятининг адолатга ёндашувини қораловчи муносабатини эълон қилганди. Унинг фикрича, технологияларни ишлаб чиқувчи шахслар ушбу технологиялардан жиноий мақсадларда фойдаланадиганларнинг ноқонуний фаолияти учун жавобгар бўлиши мумкин эмас.
LiveБарчаси