Дўппи тор келди-ёв. Ортиқхўжаев ҳокимлик биносини талабалар учун ётоқхона қуришга бериб юборди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳокимликнинг Миробод тумани, Помир кўчаси, 34-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларини талабалар ётоқхонасига айлантиришга оид қарорни имзолади. 

Қайд этилишича, ушбу ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 сентябрдаги 489-Ғ сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. 

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур фармойишига мувофиқ, Тошкент давлат транспорт университетига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий талабалар турар жойини барпо этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Миробод тумани, Помир кўчаси, 34-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилади.

Қарорда “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонасига Помир кўчаси, 34-уй манзилида жойлашган умумий майдони 4 648,0 кв метр бўлган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи билан Университетга белгиланган тартибда бепул топширилишини таъминлаш юкланган. 

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, ушбу бино ва иншоотлар ўрнатилган тартибда давлат кадастри рўйхатидан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида олий ўқув юртларида таълим жараёнлари бошланиб, кўплаб талабалар ўқишнинг биринчи ҳафтасидаёқ кўчада қолиши ортидан ҳоким Ортиқхўев дўппи тор келганини сезди ва Яшнобод туманида янги бунёд этилган “Tashkent index” савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида талабалар учун турар жойга айлантириш бўйича қарор қабул қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

862

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг