Дунёнинг энг сочи узун футболчиси тармоқ юлдузига айланди (видео)
Спорт
−
11 Июнь
7814КОНКАКАФ минтақасида 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг 2-босқичи ўйинлари бошланди.
Саралашда 30 та терма жамоа, жумладан, Жаҳон чемпионати мезбон давлатлари АҚШ, Канада ва Мексика иштирок этмоқда.
9 июнь куни 2-тур учрашувида Ангилья жамоаси ўз майдонида Суринамга қарши баҳс олиб борди ва ўйиннинг биринчи бўлимида Ангилья ярим ҳимоячиси Эдан Сципио рақибни жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди, аммо ҳакам қоидабузарликка эътибор қаратмади.
Сципионинг айнан Суринамга қарши ўйиндаги эпизоди тармоқ фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу эса унинг узун сочлари билан боғлиқ.
Эътиборлиси, 33 ёшли Сципио замонавий футболдаги энг узун соч эгаси сифатида танилган. Унинг сочлари бемалол ерга тегади.
Маълумот учун, Сципио ёши катта бўлишига қарамай, Ангилья терма жамоасидаги дебютини фақат 2021 йилда ўтказди. Ҳозирга қадар у термаси таркибида 4 та баҳсда майдонга тушди.
Ангилья-Суринам ўйини суринамликларнинг 4:0 ҳисобида йирик ғалабаси билан якунланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь