Дунёнинг энг кекса одами вафот этди

Олам

image

Филиппиннинг энг кекса фуқароси Франциска Сусано 124 ёшида Ғарбий Негрос провинциясидаги Кабанкалан шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда “Inquirer” интернет нашри унинг қариндошларига таяниб хабар берган. 

“Мамлакатдаги энг кекса одам ҳисобланган 124 ёшли Франциска Сусано душанба куни кечаси камида 15 невараси қуршовида вафот этди”, деб ёзади нашр. 

Таъкидланишича, Сусано 1897 йилнинг сентябрида туғилган ва фермер бўлган. Унинг 14 фарзанди ва 500 дан ортиқ невараси бўлган. 

Нашрнинг қайд этишича, Сусано сайёрамизнинг энг кекса фуқароси сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин бўлган, бироқ унинг оиласи ташкилотчиларнинг талабларини бажара олмаган. 

Маълумот ўрнида, 118 ёшли япониялик Канэ Танака ер юзининг енг кекса аҳолиси сифатида расман тан олинган, унвон унга 2018 йилда берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Филиппин кекса аёл

Баҳолаганлар

1786

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг