Дунёнинг энг қиммат компанияси ўзгарди

Олам

image

Сунъий интеллект технологиялари соҳасидаги етакчилардан бири Nvidia йил бошидан буён бозор қийматини деярли уч бараварга оширган ҳолда, дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Сунъий интеллект асосида видеокарталар, чиплар ва бошқа жиҳозлар ишлаб чиқарувчи Nvidia акцияларининг нархи 3,5 фоизга ошиб, 135,58 долларни ташкил қилди. Натижада компаниянинг бозор қиймати 3,335 триллион долларни ташкил этди ва бу миқдор билан Apple ва Microsoft компанияларидан кичик фарқ билан ўзиб кетди.

Йил бошидан буён Microsoft’нинг капиталлашуви 0,45 фоизга камайиб, 3,317 триллион долларни, Apple компаниясиники эса 1 фоиздан кўпроққа тушиб, 3,286 триллион долларни ташкил қилди.

“Reuters”нинг маълум қилишича, Nvidia акциялари фақат 2024 йил бошидан буён қарийб уч баробар кўпайди. Бу ўз ўрнида Уолл Стритнинг янги сунъий интеллект технологияларига нисбатан ҳаддан ташқари оптимизмини англатади.

Бундан ташқари, Nvidia акциялари Уолл Стритдаги энг кўп сотиладиган компанияга айланди ва унинг кунлик айланмаси тахминан 50 миллиардга етган. “Reuters”нинг таъкидлашича, Apple, Microsoft ва Tesla’да шунга ўхшаш кўрсаткичлар ўртача 10 миллиард долларни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

технология Сунъий интеллект Nvidia

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг