Дунёни йиғлатган “Аср фожиаси”. Қаҳрамонмарашдан фоторепортаж
Таҳлил
−
10 Февраль
86856 февраль куни “Аср фалокати” – Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида юз берган кучли зилзилага 1 йил тўлди. Ушбу зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлиб, уйлар, иншоотлар вайронага айланганди. Аммо шу бир йил ичида вилоятни қайта тиклаш ишлари олиб борилди ва бу ҳали ҳам давом этмоқда. QALAMPIR.UZ журналисти Алибек Бейжанов фожиа содир бўлган вилоятга бориб, ҳудудда қайта қуриш ишлари қандай олиб борилаётганини ўрганди.
Жумладан, Туркия Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси Ўзбекистон ва бошқа давлатларда фаолият юритувчи бир қатор ОАВ вакиллари учун Туркияда пресс-тур уюштирди. Унинг доирасида Қаҳрамонмараш вилояти ҳокими Мукаррам Унлуэр билан ҳам учрашув бўлиб ўтиб, зилзиладан кейинги ишлар ва аҳолига кўрсатилаётган ёрдамлар бўйича маълумот берилди.
Қаҳрамонмараш ҳокими Мукаррам Унлуэрнинг сўзларига кўра, вилоятда зилзила сабаб вафот этган марҳумларнинг яқинларига салкам 983 миллиард турк лираси миқдорида компенсация берилган. Шунингдек, ижара ёрдами сифатида 25 минг 304 та уй эгасига 1 миллиард 328 миллион 438 минг, 28 минг 766 нафар ижарачиларга эса жами 7 миллиард 171 миллион 789 минг 655 лира тўланган.
Маълумотларга кўра, ушбу талафотда вилоятнинг 12500 аҳолиси ҳалок бўлган. Ҳудудда 1 миллион 170 минг киши истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг 25 фоизи бир кунда уй-жойидан айрилган.
Ҳозирда вилоятда уйсиз қолганлар учун контейнер, чодирлар қурилган. Ўқувчилар учун эса контейнерлардан иборат мактаблар ташкил қилиниб, кутубхоналар, тўгарак машғулотлари учун махсус хоналар, спорт майдончалари қурилган.
Шу билан бирга, QALAMPIR.UZ журналисти вилоятда қуриб битказилган уйларни ҳам кўздан кечириб, фоторепортаж тайёрлади.
LiveБарчаси