Дунёдаги энг мазали таомлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон бу рейтингда борми? 

Олам

image

Дунёдаги энг мазали миллий таомларга эга мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Унда Греция ошхонаси дунёдаги энг мазали таомларга эга ошхона сифатида эътироф этилди. Ўзбекистон эса ушбу рўйхатдан жой ололмади. Бу ҳақда “World Population Review” нашри хабар берди.

Рейтингга кўра, Грециядан кейинги ўринларни Италия ва Мексика эгаллаб, кучли учликни якунлаган. Шунингдек, TOP-10 рўйхатидан Туркия, Испания, Португалия, Индонезия, Франция, Япония ва Хитой ҳам жой олган. Қайд этилишича, энг яхши ўнталик 2024 йилдан буён деярли ўзгаришсиз қолган.

Ўзбекистон ушбу рейтингга киролмаган бўлса ҳам Қозоғистон таомлари 92-ўринни эгаллаган. Арманистон миллий таомлари эса қозоқ овқатларидан кейин 93-поғонани банд этган. Қирғизистон ҳам мазкур рейтингга киритилмаган.

Манбага кўра, энг кам мазали таомларга эга мамлакатлар сифатида Никарагуа, Лаос ва Боливия кўрсатилган. Ушбу давлатлар 99 мамлакатдан иборат рейтингнинг сўнгги уч поғонасидан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Греция Ўзбекистон миллий таомлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг