Дунёдаги энг қарздор давлат маълум бўлди
Олам
−
25 Июль 2021
49851Япония дунёдаги давлат қарзи энг кўп мамлакат ҳисобланади. Кунчиқар давлат қарзи ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг 234 фоизига тенг. Бу ҳақда Россиянинг Инфестицияларни таҳлил қилиш ва макроиқтисодий тадқиқотлар маркази раҳбари Даниил Наметкин маълум қилди.
Наметкиннинг таъкидлашича, қарздорлик бўйича Буюк Британия (ЯИМнинг 144 фоизи), АҚШ (ЯИМнинг 160 фоизи) ва Евроҳудуд (ЯИМнинг 120 фоизи) ҳам етакчилар қаторида туради. Мутахассисга кўра, дунё давлатларининг барча қарзи жами ЯИМнинг 105 фоизига тенг.
У пандемия фонида қатор давлатларда инфляция ўсганига тўхталди. Хусусан, АҚШда истеъмол нархлари 5,4 фоизга ўсган ва бу сўнгги 13 йилдаги энг юқори кўрсаткич.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2021 йил 1 апрель ҳолатига 34,2 млрд долларни ташкил қилмоқда. Йил бошидан бери қарз 310,6 млн долларга кўпайган.
LiveБарчаси