Дунёда тинчлик ўрнатишга тўсқинлик қилаётган сабаблар очиқланди
Олам
−
11 Январь 2021
5916Бутун дунёда сулҳ битимини ўрнатишга ишонч етишмаслиги ва можароларга аралашувчи ташқи кучларнинг бузғунчи ҳаракатлари тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш гапирган.
“Тинчлик ва глобал сулҳга эришиш йўлимизда иккита катта муаммо мавжуд. Биринчиси – ишончнинг етишмаслиги. Бу – одамларнинг бирлашиши, музокара олиб бориши ва можарони тўхтатишига қаршилик қиладиган тўсиқ. Иккинчиси эса, бузғунчи кучлардир”, деган Гутерриш.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда дунёдаги қуролли тўқнашувларнинг аксарияти ички тўқнашувлар ҳисобланади ва ички можароларга бошқа мамлакатларнинг аралашиши вазиятни мураккаблаштирмоқда.
Гутерриш дунёдаги барча тўқнашувларда сулҳ ўрнатишга ва асосий эътиборни коронавирус пандемиясига қарши курашга қаратишга чақирган.
У аввал ҳам дунёда тинчлик ўрнатиш учун жамоавий ҳаракат қилиш вақти келганини таъкидлаганди.