Дунёда коронавирус қурбонлари сони 2,5 млндан ошди 

Олам

image

Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 2 млн 519 минг 488 кишига етди. Бу ҳақда "Worldometers" маълумотлари дарак бермоқда. 

Ўлим сони бўйича биринчи ўринда АҚШ бормоқда. Мамлакатда 520 минг 785 киши коронавирусдан вафот этган. 

Иккинчи ўринда Бразилия қайд этилган. Мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 251 минг 661 тага етган. 

Мексика 183 минг 692 нафар қурбони билан коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда бормоқда. 

Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон, Буюк Британия, Италия, Франция ва Россия қайд этилган. 

Умуман олганда дунёда 113 млн 559 минг 538 киши коронавирус юқтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг