Дунё бўйича деярли 240 млн ногирон бола бор – UNICEF

Олам

image

Дунё бўйлаб имконияти чекланган болалар сони деярли 240 миллионни ташкил этади. Бу ҳақда UNICEF ўзининг янги ҳисоботида маълум қилди.

"Ушбу янги тадқиқот биз аллақачон билган нарсаларни тасдиқлайди: имконияти чекланган болалар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда бир нечта ва кўпинча мураккаб муаммоларга дуч келишади", дейди ташкилот ижрочи директори Генриетта Фор.

Генриетта Форнинг таъкидлашича, имконияти чекланган болалар таълим олиш борасида ҳам эътиборсиз қолиб кетади. 

Имконияти чекланган болаларни соғлом болалар билан солиштирганда:

  • рағбатлантириш ва ёрдам олиш эҳтимоли 24 фоизга камроқ;
  • асосий ўқиш ва ҳисоблаш кўникмаларига эга бўлиш эҳтимоли 42 фоизга камроқ;
  • 25 фоизга кўпроқ чарчаш эҳтимоли ва 34 фоизга ўсишни кечикиши;
  • ўткир респираторли касалликларнинг юзага келиши эҳтимоли 53 фоизга юқори;
  • мактабга ҳеч қачон бормаслик эҳтимоли 49 фоизга кўпроқ;
  • 47 фоизга кўпроқ бошланғич мактабга, 33 фоизга ўрта мактабга ва 27 фоизга гимназияга бормаслиги мумкин;
  • 51 фоиздан кўпроғи ўзини бахтсиз ҳис қилади;
  • 41 фоиздан кўпроғи ўзини камситилган ҳис қилади;
  • қаттиқ жисмоний жазога дучор бўлиш эҳтимоли 32 фоизга кўп.

Бироқ, имконияти чекланган болалар бир-биридан жуда фарқ қилади. Таҳлил шуни кўрсатадики, ногиронлик турига, боланинг қаерда яшашига ва қандай хизматлардан фойдаланиши мумкинлигига қараб, хавф ва натижалар спектри мавжуд. Бу тенгсизликларни бартараф этиш учун мақсадли ечимларни ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлайди.

“Инклюзив таълимни ҳашамат деб бўлмайди. Узоқ вақт давомида имконияти чекланган болалар жамиятдан ажралиб қолади, аслида эса ҳеч қайси бир болада бундай бўлмаслиги керак. Менинг ногирон аёл сифатида ўтказган тажрибам бу фикрни тасдиқлайди”, дейди Болгариялик UNICEF фаолларидан бири Мария Александрова.


Мақола муаллифи

Теглар

ногиронлик

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг