Дунёда қанча одам сигарет чекиши маълум бўлди
Бу қизиқ
−
07 Октябрь 2025 4849 2 дақиқа
Кеча, 6 октябрь кунги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 100 млн одам, жумладан 15 млн ўсмир сигарет чекиши маълум бўлди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабар берди.
ЖССТ эълон қилган янги ҳисоботда 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида электрон сигарет ва вэйпинг истеъмолчилари сони 15 млн атрофида экани маълум қилинди.
Шунингдек, 15 ва ундан катта ёшдагиларнинг камида 86 млн нафари электрон сигарет чекади. Фоизларга қаралса, бу кўрсаткич катталарнинг 1,9 фоизини (эркакларнинг 2,3 фоизини ва аёлларнинг 1,5 фоизини) ташкил қилади.
ЖССТнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар болалар ўртасида сигаретлар истеъмолига қарши курашни бошлаган, бироқ 62 та мамлакат ҳали ҳеч қандай чоралар кўрмаган ва 74 мамлакатда уларни сотиб олиш ҳуқуқини берадиган минимал ёш мавжуд эмас.
“Электрон сигаретлар сайёрада никотинга қарамликнинг янги тўлқинига олиб келиши мумкин. Улар чекишнинг зарарини камайтириш усули сифатида сотилмоқда, бироқ бу болаларни эрта ёшдан никотинга жалб қилмоқда ва йиллар давомида олиб борилган ислоҳотларни бекор қилиш билан таҳдид қилмоқда”, дейди ЖССТнинг юқумсиз касалликлар, ногиронлик, зўравонлик ва жароҳатларнинг олдини олиш департаменти директори Этен Круг.
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, глобал тамаки истеъмолчилари 2000 йилдаги 1,38 млрд кишидан 2024 йилда 1,2 млрдга камайган. 2010 йилдан бери тамаки истеъмол қиладиганлар сони 120 млнга (27 фоиз) камайган. Аёллар орасида чекувчилар улуши 2010 йилдаги 11 фоиздан 2024 йилда 6,6 фоизга камайган бўлса, эркаклар орасида бу кўрсаткич 2010 йилдаги 41,4 фоиздан 2024 йилда 32,5 фоизга камайган.
Шунга қарамасдан, дунёдаги ҳар бешинчи катта ёшли одам ҳали ҳам сигарет чекади.
ЖССТ ҳисоботида 2014 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда дунё аҳолисининг тўртдан уч қисмини ташкил этувчи 85 та мамлакатдан тўпланган маълумотларга асосланган. Дунё аҳолисининг чорак қисми ушбу тадқиқотга киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тадқиқотлар инсон чекадиган ҳар бир сигарета ўртача умр кўриш муддатини тахминан 20 дақиқага қисқартириши мумкинлигини аниқлаган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025