Дунё етакчилари Исроил-Фаластин масаласини ҳал қилиш учун Қоҳирада йиғилади
Олам
−
19 Октябрь 2023
20678Жорий йилнинг 21 октябрь куни Миср пойтахти Қоҳирада Фаластин масаласи бўйича халқаро саммит бўлиб ўтади. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Al-Qahera al-Ihbariya” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Қатар, Туркия, Греция, Фаластин, БАА, Баҳрайн, Қувайт, Саудия Арабистони, Ироқ, Италия ва Кипр раҳбарлари саммитда иштирок этиши тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 октябрь куни Иордания пойтахти Амманда АҚШ Президенти Жо Байден, Иордания қироли Абдулла II, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос иштирокида тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Ғазодаги Ал-Аҳли шифохонасига уюштирилган ракета ҳужумидан сўнг бу саммит бекор қилинди. Миср расмийси эса Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси шу ҳафта охирида Ғазодаги уруш бўйича халқаро конференция ташкил этаётгани ва унга Байден ҳам таклиф қилинганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь