Дунё таниган дзюдочилар Тошкентда беллашади
Спорт
−
22 Февраль 2023
28693-5 март кунлари Тошкентда ўтадиган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасида иштирок этувчи давлатлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги кунга келиб, 46 мамлакатдан 279 нафар спортчи мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. Турнирда ўз имкониятини синаб кўрмоқчи бўлган спортчилардан талабномалар келишда давом этмоқда.
Беллашувларда қуйидаги машҳур дзюдочилар қатнашади:
Австрия: Шамил Борчашвили (-81 кг, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби) ва Михаэла Поллерс (-70 кг, Токио-2020 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби);
Хорватия: Барбара Матич (-70 кг, 2 карра Жаҳон чемпиони);
Куба: Энди Гранда (+100 кг, амалдаги Жаҳон чемпиони);
Венгрия: Кристиан Тос (-90 кг, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби ва Жаҳон чемпиони);
Португалия: Жорж Фонсека (-100 кг, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби ва 2 карра жаҳон чемпиони);
Сербия: Неманя Майдов (-90 кг, Жаҳон чемпиони).
LiveБарчаси