Дума ЕКнинг Россияга нисбатан Низоми ва шартномаларини бекор қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Давлат Думаси бугун, 16 февраль куни бир овоздан Россияга нисбатан Европа Кенгаши Низомини, шунингдек, ташкилот билан тузилган 20 та халқаро шартномани бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. 

Ташаббус Думага январь ойида Россия Президенти Владимир Путин томонидан киритилган эди. Ҳужжатда таъкидланганидек, Россия Федерацияси ушбу ташкилотдаги аъзоликни тугатганлиги муносабати билан шартномалардан чиқади ва Европа Кенгаши Низомидан воз кечади. 

Жами 21 та ҳужжат денонсация қилинмоқда, улар орасида терроризмга қарши кураш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Европа конвенциялари, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг Европа Хартияси, Европа ижтимоий Хартияси ва бошқалар бор. 

Давлат Думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий айтганидек, инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг амал қилишини тугатиш Россияда инсон ҳуқуқларига риоя этилишига салбий таъсир кўрсатмайди.  

“Россиянинг Европа Кенгашига аъзолигининг 26 йилида барча нормалар, у ёки бу тарзда, ҳеч бўлмаганда миллий қонунчиликда амалга оширилган, амал қиляпти ва амалда бўлади. Россия Конституциясида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенцияга қараганда кенгроқ кафолатлар ҳам назарда тутилган”, дейди депутат журналистларга. 

Тегишли қўмита хулосасида кўрсатилганидек, Россия Федерацияси учун Европа Кенгашининг халқаро шартномалари билан боғлиқ бўлишга розилик федерал қонунлар шаклида қабул қилинганлиги сабабли, уларнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор ҳам федерал қонун шаклида қабул қилиниши керак.

Бундан ташқари, ҳужжатнинг қабул қилиниши 2001 йил 30 майдаги "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги ва 2002 йил 30 январдаги "Ҳарбий ҳолат тўғрисида"ги федерал конституциявий қонунларга ўзгартиришлар киритишни талаб қилади.

Россия Федерациясининг Европа Кенгашидан чиқиши

2022 йил 15 мартда Россия ҳукумати Европа Кенгаши Бош котиби Мария Пейчинович-Бурични ташкилотдан чиқиши ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясини денонсация қилиш нияти ҳақида хабардор қилди. 16 март куни Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси Россиянинг ташкилотдаги ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенция Россия Федерациясига қарши барча шикоятларни кўриб чиқишни тўхтатиб туришга қарор қилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенция россияликларнинг 2022 йил 16 сентябргача судга келиб тушган шикоятларини кўриб чиқишда давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат думаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг