Дубайдаги осмонўпар бинога ўт кетди (видео)

Олам

image

Кеча, 13 июнь куни Дубайдаги Tiger Tower осмонўпар турар-жой биносининг юқори қаватларида содир бўлган ёнғин туфайли 3800 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Бу ҳақда “The National News” хабар берди.

Ёнғин Marina Pinnacle номи билан ҳам танилган  Tiger Tower’нинг юқори қаватларида, гавжум ҳудудда маҳаллий вақт билан соат 21:30 атрофида содир бўлган. Воқеа жойига Дубай фуқаролик мудофааси экипажлари етиб борган ва ёнғин тахминан соат 2:30 да қуршаб олинган.

“Ихтисослашган гуруҳлар 67 қаватли бинодаги 764 хонадондан 3820 нафар аҳолини муваффақиятли эвакуация қилди”, дейилади Дубай медиа идораси баёнотида.

Воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган ўт ўчириш бригадалари бир неча соат давомида турар-жой биносининг бошқа қисмларига ўтиб кетган кучли алангани назорат қилиш учун ҳаракат қилган. Маҳаллий ёнғинларга қарши кураш ҳамон давом этмоқда.

Кўп қаватли уйни тарк этган кўплаб аҳоли кўчада тўпланган, у ерда шифокорлар ва психологлар зарур ёрдам кўрсатишга тайёр. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган йирик савдо дўконларининг бирида ёнғин чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай осмонўпар бино Tiger Tower Marina Pinnacle

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг