Тереза Мэй Буюк Британия Бош вазирлигидан истеъфо беришини эълон қилди
Жамият
−
24 Май 2019
4749Бугун, 24 май куни Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй партиядошлари – Консерваторлар партияси аъзолари талабига биноан истеъфога чиқишини маълум қилди.
Тереза Мэй жорий йилнинг 7 июнь куни расман лавозимни тарк этади. У Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши сабабли юзага келган боши берк кўчадан чиқиш учун янги етакчига йўл беришни маъқул кўрди.
“Энди менга аёнки, янги Бош вазир мана шу ҳаракатларга мамлакат манфаатлари йўлида раҳбарлик қилиши керак. Шу сабабдан мен 7 июнь куни Консерваторлар ва Юнионистлар партиялари раҳбарлигидан истеъфо беришимни эълон қиламан”, деган Мэй.
Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши – Brexit жараёни жорий йилнинг 29 март куни якунига етиши керак эди. Аммо Тереза Мэй Ҳукумати бунинг уддасидан чиқа олмади. Натижада ЕИ Британияга янги муҳлат белгилади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь