Дубай ва Тошкент орасидаги парвозлар босқичма-босқич тикланади
Жамият
−
04 Март 1549 1 дақиқа
Жорий йилнинг 4 март кунидан бошлаб Тошкент-Дубай ва Дубай-Тошкент йўналишлари бўйича “UzAirways”, “CentrumAir” ҳамда “Qanot Sharq” авиакомпаниялари томонидан амалга ошириладиган рейслар босқичма-босқич тикланади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Парвозлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
“UzAirways”
HY333 Тошкент-Дубай – 2026 йил 4 март куни соат 08:30 да (жадвал асосида);
HY334 Дубай-Тошкент – 2026 йил 4 март куни соат 12:30 да (жадвал асосида).
“CentrumAir”
C6-351 Тошкент-Дубай – 2026 йил 4 март куни соат 05:30 да (жадвал асосида);
C6-352 Дубай-Тошкент – 2026 йил 4 март куни соат 10:25 да (жадвал асосида).
“Qanot Sharq”
HH901 Тошкент-Дубай (ДWC) – 2026-йил 4 март куни соат 05:10 да (жадвал асосида);
HH902 Дубай-Тошкент – 2026-йил 4 март куни соат 10:30 да (жадвал асосида).
Бундан ташқари, “CentrumAir” авикомпанияси 5 март куни маҳаллий вақт билан 10:40 да C6352 рақамли Дубай-Тошкент йўналишида махсус рейс амалга оширади. Ушбу рейсга 2-3-4 март кунлари Дубай-Тошкент йўналиши бўйича бекор қилинган рейс йўловчилари қабул қилинади.
Live
Барчаси