Дуа Липа Ғазода доимий ўт очишни тўхтатишга чақирди
Олам
−
30 Май
8570Асли албан бўлган британиялик қўшиқчи Дуа Липа мухлисларини Ғазо халқи билан бирдамлик кўрсатишга чақирди. У 88 миллиондан ортиқ обуначи кузатадиган Instagram'даги саҳифасида пост қолдирди.
"#AllEyesonRafah (Барча кўзлар Рафаҳда)" хештеги билан ҳикоялар бўлимидаги постда Липа шундай деди:
"Болаларни тириклайин ёқиб юборилишини ҳеч қачон оқлаб бўлмайди, бунга бирор сабаб бўлиши мумкин эмас. Бутун дунё Исроил геноцидини тўхтатиш учун сафарбар қилинмоқда”.
Шунингдек, Липа Ғазода "доимий ўт очишни тўхтатиш"га чақирди.
Маълумот учун, 24 май куни БМТнинг суд органи бўлмиш Халқаро суд Исроилга Рафаҳга ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш, гуманитар ёрдамга тўсқинлик қилмаслик ва БМТ расмийларига жиноятларни тергов қилиш учун Ғазога киришга рухсат бериш ҳақида буйруқ чиқарди.
26 май куни Исроил Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳридаги кўчирилган фаластинликларнинг чодирларига ҳужум қилди, бу ерда Халқаро суд ҳужумларни тўхтатишга қарор қилган эди.
Гувоҳларнинг айтишича, Исроил ҳарбий самолётлари лагерга камида саккизта ракета зарбаси берган.
LiveБарчаси