ДТМ қошида Халқаро ўқув-илмий маркази ташкил этилади

Жамият

image

Давлат тест маркази қошида юридик шахс мақомига эга бўлган Халқаро ўқув-илмий маркази ташкил этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида маълум қилинган. 

Халқаро ўқув-илмий марказнинг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

•    халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда шартнома асосида қисқа ёки узоқ муддатли тестология йўналиши бўйича малака ошириш ўқув курсларини ташкил этиш;

•    манфаатдор вазирлик ва идоралар, ташкилотлар ходимлари ҳамда хоҳловчиларни чет тиллари бўйича малакасини ошириш;

•    тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бўйича халқаро тан олинган ташкилотлар синовларини ҳамкорликда ташкиллаштириш.

Халқаро ўқув-илмий марказ фаолияти, ушбу марказ томонидан  кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Халқаро ўқув-илмий марказ раҳбари Давлат тест маркази директори томонидан тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат тест маркази

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг