Довонда Ан-2 самолёти ҳалокатга учради
Жамият
−
05 Август 2019
7408Кеча, 4 август куни Тожикистонда Ан-2 самолёти ҳалокатга учради. Натижада бир киши вафот этди, яна бири жароҳатланди. Воқеа Фаҳробод довонидаги аэроклубда юз берди.
АПнинг Армия, авиация ва флотга кўмаклашиш кўнгиллилар жамияти вакили Абдурақиб Қодировга таяниб, хабар беришича, самолёт кескин қўнишни амалга оширган.
Ҳалокатдан кейин учувчилар – 62 ёшли Илҳом Раҳматов ва 20 ёшли Бахтиёр Давлатов Хуросон туманидаги шифохонага ётқизилган. Бироқ шифокорлар Илҳом Раҳматовнинг ҳаёти сақлаб қололмаган.
Фожиа 8 киши парашютдан сакраганидан кейин қўниш вақтида содир бўлган. Айни вақтда ҳалокатнинг сабаблари ўрганиляпти.
LiveБарчаси