Дори воситаларига 10 фоиздан ортиқ устама қўйиш қонунга зид – Отабеков

Жамият

image

Дорихоналарда дори нархини давлат белгилайдими ёки йўқ? Нарх-навони ким назорат қилади? Ижтимоий дорихоналардаги нарх хусусий дорихоналарникидан нега қиммат? Ушбу саволлар билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековга мурожаат қилинди.

“Ижтимоий дорихоналар фолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги 26/47-сонли қарорида ушбу тоифага кирувчи дорихоналар дори воситаларига устамани 10 фоиздан оширмаслиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги зиммасига дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана савдо нархини давлат томонидан белгиланган тартибга риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифаси юклатилган”, деди Нурмат Отабеков.


Мақола муаллифи

Теглар

дорихона

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made