Рақобат қўмитаси 26 та дорихонага иш қўзғатди

3-саҳифа

image

Рақобат қўмитаси томонидан 497 млн сўмга яқин асоссиз даромад олгани аниқланган 26 та дорихоналарга иш қўзғатилди. Бу ҳақда қўмитанинг Telegram-каналида хабар берилди. 

Маълум қилинишича, қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали олиб борилган ўрганишлар давомида айрим дорихона ва улгуржи сотувчилар томонидан савдо устамаларига амал қилинмаётгани маълум бўлган.

Бошқарма томонидан вилоятдаги 26 та дори воситаларини улгуржи сотувчи субъектларда ўрганишлар ўтказилган. Ўрганишлар натижасида дори воситаларини сотишда белгиланган улгуржи референт нархлардан юқори нарх қўлланилгани ва шу орқали жами 497 млн сўмга яқин асоссиз даромад олингани аниқланган.

Натижада Махсус комиссия томонидан референт нархларга амал қилмай, асоссиз нархларни ошириб сотган дори воситаларини улгуржи сотувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умра тадбирини ташкил этишга оид реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан 10 дан ортиқ ҳолатлар аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

дорихона Рақобат қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made