Дониёр Тошхўжаев ички ишлар вазири ўринбосари бўлди
Жамият
−
02 Июль 2019 19455 1 дақиқа
Полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Дониёр Тошхўжаев вазир ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи вазифасини бажаради.
Бунгача полковник Дониёр Тошхўжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Азиз Тошпўлатов ички ишлар вазириги биринчи ўринбосар, ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган Дониёр Қодиров вазир ўринбосари этиб тайинланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь