Долларнинг расмий курси ўзгарди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 38,65 сўмга ошди ва 11 940,95 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 34,01 сўмга кўтарилиб, 13 814,49 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,5 сўмга ошди ва 152,68 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 7,32 сўмга баландлади ва 1687,72 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 8 400 сўмга тушди ва 1 млн 634 минг 400 сўмни ташкил қилди.
 
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 28 ноябрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 6 млн 845 минг 881 сўмга ошган ва 1 млрд 96 млн 223 минг 340 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

валюта доллар курси биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг