Долларнинг расмий курси тушди
Жамият
−
25 Апрель 2023 12153 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 26 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 22,86 сўмга тушди ва 11 402,01 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 53,62 сўмга кўтарилди, 12 577,56 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,05 сўмга камайди, 139,94 сўмни ташкил этди.