Долларнинг расмий курси кўтарилди
Жамият
−
28 Декабрь 2020
30636Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 29 декабрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 476 сўм 92 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3 сўм 15 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 12 786 сўм 03 тийинга баҳоланиб, 49 сўм 58 тийинга арзонлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 55 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 141 сўм 27 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси