Долларнинг расмий курси 10 300 сўмдан ошди
Local
−
21 September 2020 6346 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 22 сентябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 315 сўм 62 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 20 сўм 29 тийинга қимматлаган.
1 евро курси 12 210 сўм 60 тийинга баҳоланиб, 15 сўм 78 тийинга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 37 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 136 сўм 28 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
All01 November
01 November
01 November