Доллар, евро ва рубль курси ошди
Жамият
−
26 Декабрь 2023
16609Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,20 сўмга ошди ва 12 354,83 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 6,70 сўмга кўтарилиб, 13 607,61 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси ҳам 0,62 сўмга баландлади, 135,07 сўмни ташкил этди.
LiveБарчаси