Доллар курси етти кунлик ўсишдан кейин пасайди
Жамият
−
22 Апрель 2021
4026Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, жорий йилнинг 23 апрелидан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 535 сўм 24 тийинни ташкил этиб, аввалги курсга нисбатан 16 сўм 77 тийинга арзонлашди.
1 евро курси 12 686 сўм 54 тийинга баҳоланиб, 16 сўм 74 тийинга қимматлади.
Рубль курси кечагига нисбатан 1 сўм 12 тийинга қимматлади. Хусусан, 1 рубль 138 сўм 23 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси