Доллар курси яна пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 46,71 сўмга тушди ва 11 891,18 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 15,82 сўмга пасайиб, 13 753,34 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,07 сўмга ошди ва 141,83 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 6,46 сўмга арзонлаб, 1763,93 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг сўмга тушди ва 1 млн 827 минг 700 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 14 август Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 10 млн 443 минг 587 сўмга тушди ва 746 млн 409 минг 961 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг