Доллар курси яна кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 49,05 сўмга ошди ва 12 190,45 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 49,29 сўмга кўтарилди ва 14 362,76 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 1,83 сўмга ошди ва 162,09 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 5,88 сўмга кўтарилди ва 1787,06 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 23 минг 900 сўмга ошди ва 1 млн 925 минг 400 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 14 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 2 млн 193 минг 704 сўмга тушди ва 901 млн 23 минг 850 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг