Доллар курси яна 12 600 сўмдан тушди
Жамият
−
02 Июль 2025 13388 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 84,40 сўмга тушди ва 12 591,71 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 153,86 сўмга пастлади ва 14 821,70 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 1,38 сўмга камайиб, 160,18 сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 июнь куни ҳам доллар курси 12 600 сўмдан пастлаганди ва 12 559,26 сўмни ташкил қилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь