Доллар курси кетма-кет 4-кун пасайди
Жамият
−
13 Март 9001 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,76 сўмга пасайди ва 12 081,63 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 153,27 сўмга тушди ва 13 837,09 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 2,64 сўмга пасайди ва 150,44 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 8,75 сўмга тушди ва 1751,98 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 24 минг 800 сўмга тушди ва 2 млн 61 минг 700 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун 13 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 24 млн 375 минг 66 сўмга ошган ва 876 млн 283 минг 254 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси