Доллар курси 8600 сўмлик “довон”дан ўтди
Жамият
−
22 Июль 2019
5106Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 23 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8624,51 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтага нисбатан 40,01 сўмга қимматлашган.
1 евро курси эса 2,83 сўмга қимматлаб, 9676,70 сўмни ташкил этган.
Рубль курсининг қиймати ҳам 0,58 сўмга қимматлашиб, 1 рубль 136,92 сўмга тенг бўлиб турибди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси