“Док-1 Макс” иши: Сардор Қориев 18 йилга қамалди
3-саҳифа
−
26 Февраль
12512Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Қориев 18 йилга қамалди. Бу ҳақда суд залидан QALAMPIR.UZ журналисти Севара Ҳусниддинова хабар берди.
Айни пайтда Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс иши” билан боғлиқ якуний суд мажлиси бўлиб ўтмоқда. Суд мажлисига раислик қилувчи Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Мусо Юсупов суд қарорини ўқиб эшиттирди.
Унда Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Қориевга 2 йил-у 6 ой давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишламаслик, 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Маълум бўлишича, мазкур иш доирасида фармацевтика соҳасида фаолият олиб борган 23 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Улар Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган, таркибида заҳарли моддалар бўлган “Док-1 Макс” сиропи ва бошқа дори воситаларини Ўзбекистонга олиб кирган ҳамда дорилар таркибини текширишга масъул бўлган шахслардир.
Маълумот учун, мазкур дори воситаларини истеъмол қилган 86 нафар бола жабрланган. Улардан 68 нафари вафот этган ва 16 нафари оғир, 2 нафари енгил тан жароҳати олгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Док-1 Макс” истеъмолидан болаларнинг ўлими сабаб 30 дан ошиқ шахс айбланувчи сифатида терговга жалб этилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси