Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди
Олам
−
24 Июнь 2024 9573 1 дақиқа
Махачқалъа ва Дарбанддаги жангариларнинг ҳужумларидан сўнг Доғистонда 24, 25 ва 26 июнь кунлари мотам кунлари деб эълон қилинди. Бу ҳақда республика раҳбари Сергей Меликов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, мотам сабаб маҳаллий маданият муассасалари ҳамда телерадиокомпанияларнинг барча кўнгилочар тадбирлари ва эшиттиришлари бекор қилинган. Шунингдек, Сергей Меликов Доғистон ҳукуматига қурбонларнинг оилаларига ёрдам кўрсатишни топширди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни кечқурун Доғистонда иккита теракт содир бўлганди. Жангарилар Махачқалъа ва Дарбанд шаҳарларига ҳужум қилган ва оқибатда 15 дан ортиқ полициячи, бир неча тинч аҳоли ҳужум қурбонига айланди.
Миллий аксилтеррор қўмитага кўра, тунги соат иккига яқин қўмита беш нафар террорчи зарарсизлантирилганини маълум қилди: уч нафари Махачқалъада ва иккитаси Дарбандда. Ҳозирда йўқ қилинган жангариларнинг шерикларини қидириш давом этмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь