Доғистонда одамлар сувдан заҳарланяпти
Олам
−
10 Июль 2025 3906 1 дақиқа
Доғистоннинг Магарамкент туманида уч кун ичида 302 киши, жумладан, 294 бола марказий туман шифохонасига ичак инфекцияси белгилари билан мурожаат қилган. Бу ҳақда бугун, 10 июль куни республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маҳаллий Роспотребнадзор маълумотларига кўра, эпидемия Магарамкентдан 14 километр узоқликдаги Жепелский булоғидан сув истеъмоли билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шифокорлар қишлоқларда учрашувлар, эпидемияга қарши тадбирлар ўтказмоқда.
Вазият Магарамкентга ташриф буюрган Доғистон Соғлиқни сақлаш вазири Ярослав Глазов томонидан назоратга олинган.
Заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган 3 нафар бемор чиқарилди, 93 нафар бемор шифохонада қолмоқда.
Касаллик ҳолатлари қайд этилган аҳоли пунктлари аҳолисига ичимлик ва овқат тайёрлаш учун фақат қадоқланган ёки қайнатилган сувдан фойдаланиш тавсия этилди.
Билдирилишича, Доғистонга сувни зарарсизлантириш учун уч тонна натрий гипохлорит етказилади.
Кеча, 9 июль куни Россия Тергов қўмитасининг маҳаллий бошқармаси туман уй-жой коммунал хўжалиги директори Ренат Холидовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Унга нисбатан “хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025