Доғистон ва Чеченистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Олам

image

Кеча, 9 апрель куни Россиянинг Чеченистон ва Доғистон Республикаларидаги сув тошқинлари сабабли федерал миқёсдаги фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазири Александр Куренков эълон қилди.

“Мавжуд вазиятни ва эшитилган маърузаларни инобатга олиб, Доғистон Республикаси ва Чеченистон Республикаси ҳудудидаги ҳолатни федерал хусусиятга эга фавқулодда вазият деб таснифлаш ва федерал даражадаги чора кўриш тартибини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейди вазир Махачқалъадаги йиғилишда.

Эслатиб ўтамиз, Доғистондаги сув тошқини кучли ёмғирлар туфайли жорий йил 5 апрелга ўтар кечаси бошланган эди. Шаҳар ва қишлоқларда уйларни сув босди, ҳудудда сув ва электр таъминотида узилишлар юзага келди. Тоғларда кўчки ва сел ҳодисалари кузатилди. 

Сув тошқини оқибатида олти киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлди. Тошқиндан 6 мингдан ортиқ киши жабр кўрди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 9 апрелдаги маълумотларига кўра, Доғистоннинг саккизта аҳоли пунктида 1091 та тураржой биноси, 1146 та томорқа ер участкаси ва 70 та йўл қисми сув остида қолмоқда.

Бундан аввал, март ойи охирида Шимолий Кавказдаги сув тошқини содир бўлиб, у Доғистон ва Чеченистонга ҳам таъсир қилганди. Расмий маълумотларга кўра, Чеченистонда 3 мингдан ортиқ уй шикастланган, Гудермес ва яна бир қанча аҳоли пунктлари аҳолиси эвакуация қилинган. Жами 30 та кўприк (15 та автомобиль ва 15 та пиёдалар кўприги) талофат кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Доғистон фавқулодда ҳолат Чеченистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг