Дмитрий Бивол бўлажак жангига ўзбекистонлик боксчи билан тайёрланмоқда

Спорт

image

Россиялик таниқли боксчи, ўз вазнида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари соҳиби Дмитрий Бивол бўлажак жангига ўзбекистонлик Самандар Жалолов билан тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Жалоловнинг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Маълум бўлишича, 33 ёшли Бивол ливиялик Малик Зинадга қарши жанг учун спаррингларини айнан Самандар Жалолов билан ўтказмоқда. Бивол ва Жалолов БААнинг Дубай шаҳрида 4 та, Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 3 та спарринг машғулотида қатнашган.

Маълумот учун, 19 ёшли Самандар Жалолов ҳаваскор боксда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. Бивол эса шу вақтга қадар профбоксда 22 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларидан устун келган. Унинг Малик Зинадга қарши жанги 6 июнь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Жанг ғолиби WBA ва IBF камарларига эга чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Бивол Самандар Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг