ДХХ ходимлари мукофотланди
Жамият
−
30 Декабрь 2020
19118Давлат хавфсизлик хизмати марказий аппаратида Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент фармонига мувофиқ мукофотланганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда ДХХ раиси генерал-лейтенант Абдусалом Азизов II-даражали “Шон-шараф”, “Мардлик” орденларини, “Жасорат”, “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медалларини ўз эгаларига топширди.
Шу билан бирга, COVID-19 пандемияси даврида юксак жасорат кўрсатган ДХХ тиббий тузилмалари ходимлари ҳам тақдирланди. Уларга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони ҳамда “Соғлом турмуш” медали топширилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Мустақиллик байрами арафасида тақдирланганларга мукофотларини топширгани ҳақида хабар берган эдик.